Банклар кўпроқ билимдон тадбиркорларга ишонадилар
"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари саводхонлигини ошириш" курси пул маблағларини оқилона бошқаришни ўргатади
11 та дарс - ўқув материаллари матнлари, видео, тестлар, масалалар, вебинарлар. Ҳаммаси – содда тилда, палов тайёрлаш бизнеси мисолида келтирилган.
2
Бюджетингизни тўғри
ҳисоблашни ўрганасиз
Асосий ютуғингиз – бизнинг сертификат эмас, балки сизнинг муваффақиятли бизнесингиз! Тўғри ҳисобланган бюджет ва сарф-харажатларни бошқариш маҳорати – ҳар қандай жиддий лойиҳа асоси.
3
Кредит олишда афзалликка эга бўласиз
Молиявий атамалар ва молиявий модель қуриш мантиғи борасидаги билимларингиз банк ходимлари сиздан нимани кутаётганларини англашингизда ва фойдали шартларда кредит олишингизда ёрдам беради. Ёхуд – ўз ресурсларингизни самарали бошқаришда кўмак беради, кредитлар ҳар доим ҳам керак бўлавермайди!
Молиявий саводхонлик асослари бепул онлайн курси

Бу нима?

Бизнеснинг молиявий хавфсизлиги
тўғрисидаги бошланғич онлайн курс.
Курс ўқув материаллари матнлари, тестлар, масалалар, видео-дарслар ва вебинарлар, амалда қўллаш мисоллари.

Кимлар учун?

Ўқув курси:
  • ўз бизнесини бошлаш
  • кутилмаганда пулсиз қолмаслик
  • пулларни ишонч билан ишлатиш
  • кўпроқ фойда олишни мақсад қилган тадбиркорлар учун асқотади

Ўқиш қандай ўтказилади?

Сиз дарс матнини ўқийсиз, видео-дарсни кўрасиз, тест топширасиз, шундан сўнг кейинги дарсга ўтасиз.
Амалий машғулот ва вебинарлар – жадвал бўйича.
Курс тугаганда – шаҳодатномани олинг.
Нималарни ўрганасиз
  • Тўғри қарор
    чиқаришни:
    бу бизнесга пул тикса бўладими; - ускунани лизингга олган маъқулми ёки харид қилганми; - харидорга қандай чегирмалар бериш керак; - дивидендни ҳозир олган маъқулми ёки кейинроқми;
  • Молиявий ҳисоботни
    ўқишни:
    - бизнесингиз қанчалик даромадли; - нима учун фойда бор, лекин дивиденд
    олиб бўлмайди;
    - бизнесингизга ким қанча қарздор, бизнесингизнинг қарзи қанча; - пуллар қаердан келиб, қаерга сарфланади;
  • Бизнесни молиявий
    муаммолардан асрашни:
    - вақтинчалик пул етишмовчилигига учрамаслик учун нима қилиш керак; - ноқулай даврлардан қандай қилиб фойда билан чиқиш мумкин; - зарарлардан қандай қутулиш мумкин;
  • Банк ходимлари билан бемалол
    мулоқот қиласиз:
    Сиз тушум, ўзгарувчан ва доимий харажатлар, EBITDA соф фойда, CashFlow, кассадаги узилиш, баланс,
    зарар кўрмаслик

    нуқтаси ва шу сингари мураккаб тушунчаларни билиб оласиз. Улардан ўз манфаатингизни кўзлаб фойдалана оласиз.

Курс дастури
  • 1
    Кириш дарси
    Юридик шахс, масъулияти чекланган жамият, хусусий корхона, устав капитали тушунчаларини ўрганамиз.
  • 2
    Тушум

    Фаолиятнинг уч турини фарқлашни ўрганамиз: операцион (жорий), инвестицион, молиявий.
    Сотувларни прогноз қиламиз.
    Тушум ва пуллар оқими орасидаги фарқни ажратамиз.
    Сотувларнинг мавсумийлигини ҳисобга оламиз.

  • 3
    Операцион (жорий) харажатлар
    Айланма активлар, ўзгарувчан ва доимий харажатлар нималигини билиб оламиз. Йил учун прогноз тузамиз.
  • 4
    Операцион (жорий)
    фойда
    EBITDAни ҳисоблаймиз. Уни кўпайтириш чораларини ишлаб чиқамиз.
  • 5
    Соф фойда
    EBITDAни инвестицион ва молиявий харажатлардан тозалаймиз.
  • 6
    Фойда – пул эмас
    Фойда пулдан нимаси билан фарқланишини билиб оламиз. Дебиторлик ва кредиторлик қарзи, товар-моддий захиралар нима эканлигини билиб оламиз.
  • 7
    Пул оқимлари
    Пул оқимларининг прогнозини тузамиз. Касса узилишларини топамиз. Уларни бартараф этиш чораларини режалаштирамиз.
  • 8
    Баланс. 1-қисм
    Баланс нима эканлигини тушуна бошлаймиз. Актив ва пассивларни таҳлил қиламиз. Бошланғич ва прогноз балансларини тузамиз.
  • 9
    Баланс. 2-қисм
    Прогноз балансни тузамиз. Фойдага ва пул хажмига нималар таъсир кўрсатишини аниқлаймиз. Баланс ўқишни ўрганамиз.
  • 10
    Молиявий модель
    Бизнесни ривожлантиришнинг бир нечта вариантини ҳисоб-китоб қиламиз. Маҳсулотлар нархи ошишини ҳисобга оламиз. Моделда ўйнаб кўрамиз. Зиёнсизлик нуқтасини ҳисоблаймиз
  • 11
    Якуний дарс
    Тадбиркорга эҳтиросга берилмай, қарорларни рақамлар асосида чиқаришга ёрдам берадиган барча қадамларни қисқача такрорлаймиз.
  • 12
    Қўшимча малумотлар
    Cармояни бошқариш
    Бизнесни режалаштириш
    Молиялаштириш
    Молиявий инфратузилма