Банклар кўпроқ билимдон тадбиркорларга ишонадилар
"Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари саводхонлигини ошириш" курси пул маблағларини оқилона бошқаришни ўргатади
11 та дарс - ўқув материаллари матнлари, видео, тестлар, масалалар, вебинарлар. Ҳаммаси – содда тилда, палов тайёрлаш бизнеси мисолида келтирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Фарғона водийси тадбиркорлари учун - қўшимча 3 та амалий машғулот назарда тутилган.
2
Имтиҳон топширинг ва
малака сертификатини
олинг
Бевосита имтиҳон жадвалга мувофиқ Тошкент ва минтақаларда ўтказилади. Агар билимларингизни етарли деб ҳисобласангиз, имтиҳонда иштирок этиш учун бепул курсда ўқишингиз шарт эмас.
3
Фойдали кредит учун банкка боринг
Бундай кредитни мазкур Лойиҳа иштирокчиси бўлган банклар бериши мумкин. Фойдали шартларда кредит олиш учун ҳужжатларни топшираётганда қуйидаги малака сертификатларини тақдим этинг: - якка тартибдаги тадбиркор номига; - агар қарз олувчи юридик шахс бўлса – директор ёки бош бухгалтер номига берилган. Банк ўзининг кредит сиёсати ва тақдим этилган бизнес-режангиздан келиб чиқиб молиялаштириш масаласини мустақил ҳал этади.
Молиявий саводхонлик асослари бепул онлайн курси

Бу нима?

Бизнеснинг молиявий хавфсизлиги
тўғрисидаги бошланғич онлайн курс.
Курс ўқув материаллари матнлари, тестлар, масалалар, видео-дарслар ва вебинарлар, амалда қўллаш мисоллари.

Кимлар учун?

Ўқув курси:
  • ўз бизнесини бошлаш
  • кредит олиш
  • кутилмаганда пулсиз қолмаслик
  • пулларни ишонч билан ишлатиш
  • кўпроқ фойда олишни мақсад қилган тадбиркорлар учун асқотади

Ўқиш қандай ўтказилади?

Сиз дарс матнини ўқийсиз, видео-дарсни кўрасиз, тест топширасиз, шундан сўнг кейинги дарсга ўтасиз.
Амалий машғулот ва вебинарлар – жадвал бўйича.
Курс тугаганда – бевосита имтиҳон ўтказилади.
Нималарни ўрганасиз
  • Тўғри қарор
    чиқаришни:
    бу бизнесга пул тикса бўладими; - ускунани лизингга олган маъқулми ёки харид қилганми; - харидорга қандай чегирмалар бериш керак; - дивидендни ҳозир олган маъқулми ёки кейинроқми;
  • Молиявий ҳисоботни
    ўқишни:
    - бизнесингиз қанчалик даромадли; - нима учун фойда бор, лекин дивиденд
    олиб бўлмайди;
    - бизнесингизга ким қанча қарздор, бизнесингизнинг қарзи қанча; - пуллар қаердан келиб, қаерга сарфланади;
  • Бизнесни молиявий
    муаммолардан асрашни:
    - вақтинчалик пул етишмовчилигига учрамаслик учун нима қилиш керак; - доллар курси ошса нима қилиш керак; - зарарлардан қандай қутулиш мумкин;
  • Банкчилар билан мулоқот
    ўрната олиш:
    - тушум, ўзгарувчан ва доимий харажатлар; - соф фойда, Cash Flow, касса узилишлари,
    баланс, зиёнсизлик нуқтаси...

    Молиявий атамаларни ва молиявий модель тузишни билсангиз, банкчилар сиздан нималарни исташаётганини англашингиз ва кредит олишингиз осонлашади

Курс дастури
  • 1
    Кириш дарси
    Юридик шахс, масъулияти чекланган жамият, хусусий корхона, устав капитали тушунчаларини ўрганамиз.
  • 2
    Тушум

    Фаолиятнинг уч турини фарқлашни ўрганамиз: операцион (жорий), инвестицион, молиявий.
    Сотувларни прогноз қиламиз.
    Тушум ва пуллар оқими орасидаги фарқни ажратамиз.
    Сотувларнинг мавсумийлигини ҳисобга оламиз.

  • 3
    Операцион (жорий) харажатлар
    Айланма активлар, ўзгарувчан ва доимий харажатлар нималигини билиб оламиз. Йил учун прогноз тузамиз.
  • 4
    Операцион (жорий)
    фойда
    EBITDAни ҳисоблаймиз. Уни кўпайтириш чораларини ишлаб чиқамиз.
  • 5
    Соф фойда
    EBITDAни инвестицион ва молиявий харажатлардан тозалаймиз.
  • 6
    Фойда – пул эмас
    Фойда пулдан нимаси билан фарқланишини билиб оламиз. Дебиторлик ва кредиторлик қарзи, товар-моддий захиралар нима эканлигини билиб оламиз.
  • 7
    Пул оқимлари
    Пул оқимларининг прогнозини тузамиз. Касса узилишларини топамиз. Уларни бартараф этиш чораларини режалаштирамиз.
  • 8
    Баланс. 1-қисм
    Баланс нима эканлигини тушуна бошлаймиз. Актив ва пассивларни таҳлил қиламиз. Бошланғич ва прогноз балансларини тузамиз.
  • 9
    Баланс. 2-қисм
    Прогноз балансни тузамиз. Фойдага ва пул хажмига нималар таъсир кўрсатишини аниқлаймиз. Баланс ўқишни ўрганамиз.
  • 10
    Молиявий модель
    Бизнесни ривожлантиришнинг бир нечта вариантини ҳисоб-китоб қиламиз. Маҳсулотлар нархи ошишини ҳисобга оламиз. Моделда ўйнаб кўрамиз. Зиёнсизлик нуқтасини ҳисоблаймиз
  • 11
    Якуний дарс
    Тадбиркорга эҳтиросга берилмай, қарорларни рақамлар асосида чиқаришга ёрдам берадиган барча қадамларни қисқача такрорлаймиз.
  • 12
    Қўшимча малумотлар
    Cармояни бошқариш
    Бизнесни режалаштириш
    Молиялаштириш
    Молиявий инфратузилма